12:26 / 11.08.2018
9082

7 ойда саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми неча сўмни ташкил этгани маълум 

Фото: УзА

2018 йилнинг январь-июль ойларида ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 85,5 трлн сўмни ва ўтган йилга нисбатан 107,6% ўсиш суръатини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Ишлаб чиқарадиган саноат таркибида юқори технологияли тармоғининг улуши 1,3%ни (2017 йил январь-июль ойларида - 1,9%), ўрта-юқори технологияли - 28,0% (20,9%), ўрта-қуйи технологияли - 31,4 % (27,2%) ва қуйи технологияли - 39,3 % (50,0 %) ташкил этди.

Республика бўйича ишлаб чиқарадиган саноат маҳсулотининг ўсишига ўрта-юқори технологияли ишлаб чиқариш сезиларли ҳисса қўшган ҳолда 5,5% кўрсаткич билан 2017 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 121,6%ни ташкил этди.

Ҳисобот даврида ишлаб чиқарадиган саноат маҳсулотининг ўсишига ўртақуйи технологияли ишлаб чиқариш корхоналарининг қўшган ҳиссаси 1,2%ни ташкил этди.

Top