12:09 / 18.08.2018
15125

Жавлон Умарбеков Тошкент шаҳри рамзини ишлаб чиқиш бўйича комиссия таркибидан чиқди

Фото: nasimov.pro

Тошкент шаҳри рамзини ишлаб чиқиш бўйича комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Унда танловга доир бир қатор масалалар муҳокама этилди. Комиссия кўп сонли талабгорлар илтимоси билан танловга ижодий ишларни қабул қилиш муддати 2018 йил 17 сентябрь 23:59га қадар узайтирилганлиги ҳақида қарор қабул қилди.

Шунингдек, Анвар Мамажонов ва Жавлон Умарбековнинг мазкур танловда шахсан иштирок этиш истаги борлигини инобатга олган ҳолда комиссия уларнинг ўз таркибидан чиқишларини маъқуллади.

Top