13:58 / 22.08.2018
30120

“Самарқанд Дарвоза” гипермаркети олдида пичоқланган шахс касалхонага ётқизилди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 21 август куни Олмазор туманида яшовчи Ш.А. “Самарқанд Дарвоза” гипермаркети олдида ўзаро жанжал оқибатида  фуқаро Т.Р.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада Т.Р. олган тан жароҳати сабаб касалхонага ётқизилган. Ш.А. ушланган.

Top