11:20 / 26.08.2018
9073

Осиё ўйинлари. Жасурбек Латипов биринчи жангда ғалаба қозонди

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Ўзбекистон бокс терма жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили Жасур Латипов чорак финалга йўл олди.

У нимчорак финалда хитойлик Жиангуа Хуни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. 

Энди у чорак финалда 28 август куни индонезиялик Сугуро Алдомсга қарши жанг қилади.

Бугун 60 кг вазн тоифасидаги Шунқор Абдурасулов ҳам нимчорак финал жангини ўтказади. Бир соатдан кейин у филиппинлик Жеймс Палистега қарши рингга чиқади.

-69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров эса нимчорак финал доирасида хитойлик Қионг Маимаититу Эрсун билан жанг қилади.

Top