15:10 / 29.08.2018
8874

Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик 3 курашчи ярим финалга чиқди, яна 3та медал нақд

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида ўзбек миллий кураши бўйича баҳслар давом этмоқда.

Ўзбекистон курашчилар жамоасининг бугунги баҳслардаги 4 нафар вакилидан 3 нафари чорак финалда иштирок этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

-63кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мухлиса Абдумаликова чорак финалда Хитой Тайпей вакили Ли Вантинни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу вазн тоифасидаги Дилдор Шерметова ҳам чорак финалда Хитой Тайпей вакилига қарши гиламга чиқиб, 5:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Энди Дилдор Рўзметова ярим финалда индонезиялик Шифа Ҳасаний Нажму билан, Мухлиса Абдумаликова эса мўғулистонлик Баярбат Басанжаргал билан беллашади.

-81 кг вазн тоифасидаги Сарвар Шомуродов эса чорак финалда тожикистонлик Акмал Муродовни мағлубият этиб, ярим финалга ўтди. У финал йўлланмаси учун эронлик Илёс Али Акбарига қарши гиламга чиқади.

Шу тариқа, ўзбекистонлик уч курашчи Осиё ўйинларида яна 3 медални нақд қилди.

Top