10:00 / 17.09.2018
11699

Қозоғистон парламентида тўйларни ўтказишда Ўзбекистондан намуна олишга чақиришди

Фото: Tengrinews

Қозоғистон парламенти сенатининг раиси Қосим Жўмарт Токаев фуқароларни махсус маросимларни ўтказишда ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймасликка чақирди.

«Мен Қозоғистон оммавий ахборот воситаларидаги тўйлар ва бошқа маросимларни ўтказишда янги ёндашувлари ҳақидаги мунозарани қўллаб-қувватлайман. Бизга ортиқча исрофгарчилик, кераксиз сарф-харажатлардан халос бўлиш учун янги шакл керак», - деб ёзган у Twitter’да.

Парламент юқори палатаси раҳбарининг сўзларига кўра, «ўзбеклар, турклар, туркманлар мисолида миллий урф-одатларга урғу бериш керак». 

Top