18:44 / 06.10.2018
12000

Конгода бензин ташувчи машинанинг ЙТҲга учраши 50дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлди

Фото: radiookapi

Конго ғарбидаги Марказий Конго провинциясида жойлашган Мбуба қишлоғида бензин ташувчи машинанинг ёниб кетиши натижасида 50дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Синьхуа агентлиги расмий манбаларга таяниб.

Маҳаллий Okapi радиостанцияси эса 30 киши ҳалок бўлгани ва кўплаб одамлар жароҳатлангани ҳақида хабар қилди. Радиостанциянинг билдиришича, ёнилғи олиб кетаётган юк машинаси ЙТҲга учраган. Юзага келган олов яқин-атрофдаги уйларга тарқалиб кетган.

Айни пайтда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Top