18:33 / 06.10.2018
10089

Россиялик мутахассис Ўзбекистон телекоммуникация бозоридаги муаммоларни ечиш йўлини айтди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон-Россия медиа-форумининг “Замонавий ОАВда мультимедиа” мавзусига бағишланган шўъба йиғилишида чиқиш қилган Россиянинг “SPB TV” компанияси бош директори Кирилл Филиппов Ўзбекистон телекоммуникация бозорида мавжуд муаммоларнинг ечимига тўхталди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда интернет тезлиги ва сифатини ошириб, шунингдек, медиа маҳсулотларнинг “қароқчилик“ йўллари билан тарқатилиш ҳолатларини бартараф этиш орқали маҳаллий телекоммуникация бозорини ривожлантириш мумкин. 

“Бизнинг компания телекоммуникация соҳасида Ҳамдўстлик мамлакатлари билан узоқ йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келади. Биз Ўзбекистонга янги лойиҳалар ва хизматларимизни таклиф этмоқдамиз”, деди Кирилл Филиппов ЎзА мухбирига берган интервьюсида. 

Top