19:14 / 12.10.2018
16091

17 соатлик парвоз. Singapore Airlines дунёдаги энг узун тўғридан-тўғри рейсни амалга оширди

Фото: Regis Duvignau/Reuters

Singapore Airlines компанияси самолёти дунёдаги энг узун тўғридан-тўғри парвозни амалга оширди. Самолёт Сингапурдан Нью-Йоркка 16700 километр масофани босиб ўтиб, 17 соат ва 25 дақиқа ҳавода парвоз қилди.

Фото: flightradar24.com

Singapore Airlines’нинг Сингапурдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри рейслари Airbus A350 самолётларида Ultra Long Range янгиланган модификациясида амалга оширилди. Битта шундай лайнер 161 йўловчини олиб ўтиши мумкин. Бундан ташқари, бортда экипажнинг кенгайтирилган таркиби бўлади: икки учувчи ва 13 стюардесса.

Бу дунёдаги энг узун қўнишсиз тижорат рейсига айланди - унинг узунлиги 16 700 километрни ташкил этди, бу экватор ярмидан бироз камроқ. Шу билан бирга, йўловчилар ҳавода 17 соат ва 25 дақиқа бўлишган.

Авиакомпаниядан билдиришларича, лайнер узоқ масофаларга қулай парвоз учун барча қулайликларга эга. Салонда юқори шифтлар, мураккаб нурдиодли ёритиш, вертикал ён шкафчалар ва шовқиннинг паст даражаси бор. Шунингдек, мингтадан зиёд фильмга эга видеотека мавжуд.

Авиачиптанинг нархига, уч марталик овқатдан ташқари, 30 мегабайт миқдоридаги бепул интернет тўплами киради. 

Top