21:25 / 16.10.2018
13723

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бюджет маблағларини ўғирлашда гумон қилинмоқда  

Фото: KUN.UZ

Қозоғистоннинг коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси томонидан Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси йирик миқдорда бюджет маблағларини ўғирлагани аниқланди. 

Бу ҳақда Остонадаги матбуот анжуманда Қозоғистоннинг давлат хизмати масалалари ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий вакили Жанна Бастарова маълум қилган, деб хабар берди "Казинформ" ахборот агентлиги. 

“Қозоғистоннинг коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси томонидан Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси йирик миқдорда бюджет маблағларини ўғирлагани аниқланди. У масъулиятли давлат лавозимини эгаллаган ҳолда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маъмурий биноси қурилиши бўйича бажарилган ишлар ҳақидаги сохта далолатномани имзолаган. Унинг ноқонуний ҳаракатларидан кўрилган зарар 140 млн тенгедан (378,2 минг доллар) ошиб кетган”, деб маълум қилган Бастарова.

Top