15:36 / 25.10.2018
26964

Умра мавсумини йил давомида ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда Умра мавсумини йил давомида ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ҳаж ва Умра сафари тўғрисида”ги брифинг маълум қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Видео: TasIX

Видео: YouTube

Қайд этилишича, бу ҳозирги кунда умра сафарига бориш истагида бўлган фуқароларнинг кўп йиллик навбатини бартараф этиш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда турли хорижий йўллар (хавфсизлик кафолатланмаган тур фирмалар) орқали мамлакатдан чиқиб кетишларини олдини олиш мақсадида қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Умра сафари бўйича квоталар олиб ташлангани хабар берилганди.

Youtube'да кўриш

Mover.uz'да кўриш

Top