00:49 / 27.10.2018
11886

АҚШда портловчи қурилмаларни жўнатган кимсага 58 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин

Фото: AP/ Max Becherer

АҚШда почта орқали портловчи қурилмаларни жўнатган кимса 5 та банд бўйича айбланмоқда ва унга 58 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс маълум қилди. 

Аввалроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари АҚШ президенти Дональд Трампга мухолиф бўлган таниқли одамлар, жумладан собиқ президент Барак Обама, Билл ва Ҳиллари Клинтон, миллиардер Жорж Сорос, актёр Роберт Де Нирога портловчи қурилмалар солинган жўнатмаларни юборишда гумонланган кимса қўлга олинганини маълум қилишган. Айни вақтга келиб шундай жўнатмалардан 12 таси қўлга киритилган.  

Гумонланувчи 56 ёшли Цезар Сайок исмли шахс бўлиб, унинг сурати ОАВ томонидан тарқатилган. Маълум қилинишича, гумонланувчини хусусан ДНК-белгилар эвазига аниқлашга муваффақ бўлинган. 

Top