08:34 / 02.11.2018
10139

Қошиқчи иши. АҚШ Саудияга қарши санкциялар бўйича қачон бир қарорга келиши айтилди

Фото: Gage Skidmore/Wikipedia

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Қўшма Штатларга саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига қандай жавоб қайтариш борасида бир қарорга келиш учун «бир неча ҳафта» керак бўлади. У бу ҳақда KMOX радиосига берган интервьюсида айтди, дея хабар беради Reuters.

Унинг сўзларига кўра, шу вақт мобайнида АҚШ ҳукумати Саудия Арабистонига қарши санкциялар бўйича бир қарорга келиш учун етарли далилларни қўлга киритади. 

Шунингдек, давлат котибининг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар қотилликка алоқадор шахсларга нисбатан санкциялар жорий этиш ниятида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Қошиқчи бўйича режаларни аввалдан билгани хабар қилинганди.

The Daily Express хабарига кўра, Британия махсус хизматлари Ар-Риёд мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўғирлаб кетилишига рухсат берганини аввалдан билган. Буюк Британия разведкасидаги номи ошкор этилмаган манбалар сўзларига кўра, Саудия Арабистони разведка хизматларининг ўзаро музокаралари тутиб олинган. Уларга гўёки журналистни ўғирлаш ҳақида буйруқ берилган, у, академик доираларда айтишларича, Ар-Риёд Яманда кимёвий қурол ишлатганини исботлашни мўлжаллаган. Буйруқ «подшоҳга яқин шахслардан» бири томонидан берилган, бироқ бу валиаҳд шаҳзода бўлмаган. Шу билан бирга, журналист қаршилик кўрсатадиган бўлса, вазиятга қараб ҳаракат қилиш лозим эди.

Мавзу
Жамол Қошиқчининг ўлими
The Washington Post нашри учун ишлайдиган журналист Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллиги биносига кириб кетгач, изсиз йўқолди
Барчаси
Top