14:25 / 14.11.2018
22089

Ўзбекистоннинг Россия ва АҚШдаги собиқ элчиси Абдулазиз Комиловга биринчи ўринбосар бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга янги биринчи ўринбосар тайинланди. 

«Kun.uz» манбаси хабар беришича, эндиликда Илҳомжон Тўйчиевич Неъматов ТИВ раҳбарининг янги биринчи ўринбосарига айланган. Шу вақтгача Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси лавозимида ишлаб келаётган Илҳом Неъматов октябрь ойида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси этиб тайинланган Ботиржон Асадов ўрнида иш бошлайди.

Илҳомжон Неъматов 1952 йилда Наманган вилоятида туғилган, 1973 йили Фарғона политехника институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига эга.

У 1992-93 йилларда консуллик бошқармасида бўлим бошлиғи, ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган. Кейинги йилларда у Германиядаги элчихонада, Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармасида, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашида ишлаган, 1997-1999 йилларда Ҳиндистондаги элчи сифатида фаолият кўрсатган. У 1999 йилдан 2008 йилгача ҳам Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари бўлган, 2008-2010 йилларда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси, 2010-2013 йилларда эса Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида ишлаган, 2013-2014 йилларда ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси, 2014-2016 йилларда «GM Uzbekistan» бош директори маслаҳатчиси бўлган, 2016 йилнинг 14 сентябрида яна ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси лавозимига қайтган.

Top