01:16 / 21.11.2018
4580

Муҳожирларни қутқаришда иштирок этган кема атроф-муҳитни ифлослантиргани учун ушланди

Италия мутасадди идоралари Ўрта ер денгизида муҳожирларни қутқариш билан шуғулланувчи Aquarius кемасини ушлашга буйруқ берди. Кема экипажи атроф-муҳитни ифлослантиришда гумон қилинмоқда.

Италиялик терговчилар “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти ва SOS Mediterranee хайрия жамғармаси томонидан ижарага олинган кема Италиянинг 11 та портида 24 тонна хавфли ва заҳарли чиқиндини оддий чиқинди сифатида қолдирганликда гумон қилмоқда. 

Жумладан, Сицилиядаги Катания шаҳрида прокурорлар кўплаб муҳожирларни ташиган кемадан қандай кийимлар, озиқ-овқат қолдиқлари ва санитар чиқиндилар ташланганини ўрганишмоқда.

Таъкидланишича, кемада баъзи муҳожирлар ОИВ, силдан азият чекади. “Чегара билмас шифокорлар”да барча муҳожирлар портга келгач махсус назорат жараёнидан ўтказилади. Бироқ тегишли идоралар денгизда сузиш вақтида текширувлар ўтказа олишмаган.

“Бу Ўрта ер денгизидаги гуманитар ёрдамга қарши яна бир зарба”, деб таъкидлаб ўтган SOS Mediterranee операциялари раҳбари Фредерик Пенар.  

Aquarius кемаси гуманитар ташкилотлар томонидан Ўрта ер денгизида фалокатга учраган муҳожирларга ёрдам кўрсатишда қўлланган. 

Top