14:42 / 07.12.2018
8048

Марказий банк илк депозит аукционлари ўтказилиши ҳақида маълум қилди

Марказий банк 12 декабрь куни иккита депозит аукциони ўтказилиши ҳақида эълон қилди.

Ҳар иккиси ҳам фоизли депозит аукцион тури. Депозит муддати - 14 ва 30 кунга. Биринчисида депозит аукциони бўйича максимал фоиз ставкаси 16 фоиз, иккинчисида - 17 фоиз.

Маблағлар депозитга 12 декабрь куни ўтказилади ва мос равишда, 2018 йил 26 декабрь ҳамда 2019 йил 11 январь куни маблағлар қайтарилади ва депозит бўйича фоизлар тўланади.

Биринчисида (14 кун) депозит аукционига жалб қилинадиган маблағларнинг максимал миқдори 400 млрд сўм, ҳар бир ариза бўйича таклиф этиладиган минимал миқдор - 1 млрд сўм. Иккинчисида (30 кун) депозит аукционига жалб қилинадиган маблағларнинг максимал миқдори - 200 млрд сўм, ҳар бир ариза бўйича таклиф этиладиган минимал миқдор - 1 млрд сўм.

Депозит аукциони - бу Марказий банк томонидан тижорат банкларидан депозитлар жойлаштириш учун қабул қилиб олинувчи аукцион савдолари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк қайта молиялаш ставкасини қачон кўриб чиқиши маълум бўлганди.

Top