20:30 / 13.12.2018
29243

Наманган шаҳридаги чорраҳалардан бирига ўзгача кўринишдаги светофор ўрнатилди

Наманган шаҳридаги Ислом Каримов ва Ирригатор кўчалари чорраҳасига янги намунадаги светофор ўрнатилди. 

Ушбу светофорнинг ўзига хослиги шундаки, светофор чироқлари рангига қараб светофорнинг аркаси ҳам шу рангда ёнади. Бу ўз навбатида ҳайдовчиларининг эътиборини жалб этиб, светофор ишорасига амал қилмасдан ўтиш эҳтимолини камайтиради ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. 

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Бундан ташқари, ушбу қурилма тунги вақтларда пиёдалар ўтиш йўлагини ҳам ёритиб, уларнинг хавфсиз ҳаракатланишига имкон яратади. 

Келгусида бу турдаги қурилмаларни Наманган шаҳрининг бошқа чорраҳаларига ҳам ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Top