22:18 / 15.12.2018
14619

Ҳиндистон ҳукумати Тож-Маҳалга кириш чиптаси нархини беш бараварга оширмоқчи

Фото: CC0 / Pixabay/Glavo /

Ҳиндистон ҳукумати Тож-Маҳалга кириш учун чипта нархини маҳаллий аҳоли учун 50 рупийдан 250 рупийга ва хорижликлар учун 13 фунтдан 15 фунтга оширишга қарор қилди. Бу мазкур обидага сайёҳлар оқимини камайтириш имконини беради, деб ёзади The Telegraph.

Нашрнинг ёзишича, Тож-Маҳалга ташриф буюрувчиларнинг аксариятини ҳиндистонликлар ташкил этади ва чипта нархининг ошиши уларга сезиларли таъсир қилади.  

"Ҳисоб-китобларимизга кўра, бу чора мақбарага келувчилар сонини 15-20%га камайтиради ва уни сақлаб қолишга йўналтириладиган даромад миқдори ошишига хизмат қилади", деди Ҳиндистон археологик хизмати вакили.

Аввалроқ сайёҳлар оқимини камайтириш учун Тож-Маҳалга келувчилар сони кунига қирқ минг кишига чекланганди. Бунга қадар бу ерга кунига 70 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган.

Top