11:51 / 18.12.2018
26437

ГРУ собиқ бошлиғининг ўлими ҳақида янги маълумот тарқалди. У Ливанда вафот этган

Фото: Александр БОЙКО

АҚШ президентининг собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн ФҚБдаги сўроқ давомида кўрсатмалар берди. Уларга кўра, Россия ГРУси бошлиғи Игорь Сергун, аввал хабар қилинганидек, Москва областидаги дам олиш уйида эмас, балки Ливанда ҳаётдан кўз юмган. Сўроқ матни АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинди.

«Флинн ўтган йил бошида Сергун Ливанда вафот этганидан сўнг, Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кислякка қўнғироқ қилиб, таъзия изҳор қилганини айтган», - дейилади ҳужжат матнида.

Ҳужжатда бошқа ҳеч қандай тафсилотлар келтирилмаган.

2016 йилнинг январида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Сергун Ливанда вафот этгани ҳақидаги маълумотни тасдиқламаганди.

Маълумот учун: Игорь Дмитриевич Сергун 1957 йилнинг 28 март куни Подольскда туғилган. 2011 йилнинг 26 декабридан 2016 йилнинг 3 январига қадар ГРУ бошлиғи бўлган, генерал-полковник (2015).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ГРУ янги раҳбарининг номи маълум қилинганди.

Top