22:35 / 27.12.2018
5625

Урганч шаҳридаги канализация аварияси бартараф қилинди – Kun.uz танқидидан сўнг муаммо ечим топди

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролардан Kun.uz таҳририятига уйлари атрофидаги санитар шароит оғирлиги ҳақида шикоят келиб тушган эди. Мурожаатда Ал-Хоразмий кўчасидаги 23, 23/1 ва 21 уйларнинг сувоқава тизими ишламасдан, кўпқаватли уйлар олди, болалар майдончаси ифлос оқава сувлар билан тошиб бораётгани, мутасадди корхоналар, шаҳар ҳокимлигига бир неча марта мурожаат қилганига қарамай, муаммо 3 йилдан ортиқ вақт давомида бартараф этилмаётгани ёзилган эди.

Кўрсатилган манзилга борилиб, вазиятни ўрганилиб, мурожаатдаги фактлар асосли экани аниқланиб, бу ҳақда «Урганч шаҳри марказида аҳоли оқава сувлар сассиғидан азият чекмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Шундан сўнг, Урганч шаҳар Оқава сув бўлими томонидан канализация аварияси бартараф қилинди.

Канализация қудуғи таъмирланган. Ундан сизиб чиққан оқава сувлар махсус машиналар ёрдамида олиб кетилган.

Оқава сувли ариқлар ичи дезинфекция қилиниб, зарарсизлантирилган.

Болалар спорт майдончасида музлаб қолган оқава сувлар синдириб олинмоқда.

Умид қиламизки, мутасадди ташкилотлар бундан кейин ҳам аҳоли мурожаатларига ўз вақтида эътибор қаратиб, турли техноген аварияларни сифатли таъмирлаб беришади.

Нурмуҳаммад Саид 

Мавзу
Kun.uz суриштируви
Kun.uz халқ мурожаатлари асосида жойларда бўлиб, муаммоларни ўрганмоқда ва холисона ёритмоқда.
Барчаси
Top