11:40 / 08.01.2019
11424

Президентнинг айрим турдаги маҳсулотлар моддий балансларини тасдиқлаш ваколати ҳукуматга ўтказилди

Фото: Виктор Толочко

Маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар асосий турларининг йириклаштирилган моддий балансларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги президент фармойиши қабул қилинди.

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, фармойишга мувофиқ, 2019 йилдан иқтисодиётда давлатнинг улушини босқичма-босқич қисқартириш мақсадида қуйидаги тартиб белгиланди:

моддий балансларни тасдиқлаш тартиби қуйидагилар учун бекор қилинди:

янги мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва фойдаланишга давлат буюртмаси;

ўсимлик ёғи, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари, иккиламчи алюминий ресурслари, пахта чигити шроти, металл молибдени ва вольфрам ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш;

президентнинг айрим турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг моддий балансларини тасдиқлаш ваколати Ҳукуматга ўтказилди;

ҳукуматнинг қуйидаги материалларни ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш ҳамда етказиб бериш прогнозини тасдиқлаш ваколати Иқтисодиёт вазирлигига ўтказилди:

қора металл прокати;
металл рухи;
сульфат кислотаси;
полиэтилен;
полипропилен; 
пахта момиғи;
рангли металл парчалари ва чиқиндилари.

Top