18:45 / 09.01.2019
12493

Шавкат Мирзиёев: Хорижнинг етакчи университетлари филиалларини очиш ҳам ўзига хос инвестиция

8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент видеоселекторда хорижий давлатларнинг етакчи университетлари филиалларини очиш олий таълим соҳасига киритилган яхши инвестиция эканини, билимли, замонавий мутахассислар мамлакатга катта манфаат келтиришини таъкидлаган

Маълумот учун, Ўзбекистонда 91та олий таълим муассасаси мавжуд, шундан 11таси хорижий олий таълим муассасалари ва филиалларидир. Айни вақтда республикада Россия Федерацияси, Буюк Британия, Жанубий Корея, Сингапур, Италия каби давлатларнинг олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари фаолият кўрсатмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги қарорига мувофиқ, уларнинг сафига Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган янги Ҳиндистоннинг Амити университети ҳам қўшилди.

Ушбу университетда ахборот-коммуникация технологиялари мутахассислари тайёрланади, улар дастурий таъминот ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида таҳсил олишади.

Top