11:13 / 12.01.2019
4853

Трамп АҚШда «ярим асрда биринчи марта» дори-дармон нархлари арзонлашгани билан мақтанди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, мамлакатда дори-дармон воситалари нархи ярим аср давомида биринчи марта пасайди. Бу ҳақида у твиттерда ёзган.

Унинг қўшимча қилишича, президентлик лавозимида бўлиб турганидан буён америкаликлар дори-дармонларда 26 миллиард долларни тежаб қолишди.

Аввалроқ, Дональд Трамп оғир хасталикка чалинган америкаликларга экспериментал дори воситалари ва даволаш усулларидан фойдаланишга имкон берувчи қонунни имзолаганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш ҳуқуқи ҳақида маълум қилганди.

Top