17:09 / 31.01.2019
20197

Банк маблағлари ўзлаштирилганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди - Бош прокуратура

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилган.

Унда Сайхунобод туманидаги фермер хўжалиги раҳбари Т.О. бюджет маблағларини талон-тарож қилганлиги аниқланди.

Аниқланишича, фермер хўжалик раҳбари банк томонидан чорва моллари сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағини шартномада кўрсатилган мақсадга йўналтирмасдан, 230 миллион сўмни нақдлаштириб, бошқа эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top