13:15 / 31.01.2019
12816

Мирзо Улуғбек тумани прокурори катта ёрдамчисига пора таклиф қилган шахс ушланди

Иллюстратив фото

2019 йил 24 январь куни тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда фуқаро А.И. ўзи томонидан шаҳарсозлик қоидаларига зид равишда қурилган турар жойга оид келиб тушган аризани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига Мирзо Улуғбек тумани прокурори катта ёрдамчисига 1000 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади маҳкама хабарида.

Top