19:15 / 08.02.2019
7551

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Қрим яқинида ўқув машғулотлари ўтказилишини эълон қилди

Фото: РИА Новости

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари 2019 йилда тўртта ўқув машғулоти ўтказади, биринчи машғулот февраль ойида Қрим билан чегарадош Херсон областидаги "Ягорлик" тажриба полигонида бўлиб ўтади.

"2019 йилда "Бук-М1", ЗРС С-125, С-300П/ПО/В1 зенит-ракета мажмуалари иштирокида тўртта жанговар машғулот ўтказиш режалаштирилган. Жанговар тайёргарлик бўйича 150дан ортиқ турли тадбирлар ўтказилади", дейилади Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Facebook’да эълон қилинган хабарида.

Маълумот берилишича, "зенит-ракета мажмуаларининг биринчи жанговар ўқ отиш машқлари шу ойнинг ўзида "Ягорлик" тажриба полигонида бўлиб ўтади".

Украина 2018 йил ноябрда ҳам Қрим яқинида ракета машқларини ўтказганди. 

Top