20:20 / 09.02.2019
22193

Афғонистонда бир неча юз талабани ИШИД сафига жалб қилган профессор қўлга олинди

Кобулдаги университетлардан бирининг ўқитувчиси талабаларни ИШИД террорчи гуруҳи сафига жалб этишда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик директорати маълум қилди.

"Миллий хавфсизлик директорати махсус хизматлари Кобулнинг бешинчи туманида ИШИД террорчи гуруҳига жалб қилиш учун масъул бўлган шахсни қўлга олиш бўйича операция ўтказди. Шайх Муҳаммад Руҳоний масжиди имоми ва университет профессори Абу Абдулла Мутаваккил ёшларни ИШИД сафига жалб этган", дейилади Афғонистон разведкасининг Facebook саҳифасида.

Разведка маълумотларига кўра, Мутаваккил Нангарҳор вилоятидаги юзлаб талабаларни ИШИД сафига жалб этган.

Шунингдек, профессорнинг 16 нафар талабаси террорчилик фаолияти учун ҳибсга олингани айтилмоқда.

Top