11:18 / 11.02.2019
39333

Тошкентда 14 ёшли қиз 3-қаватдан тушиб кетди. У дераза олдида селфи қилмоқчи бўлган 

Иллюстратив фото

2019 йил 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 14 ёшли қиз 3-қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ўрта мактаб ўқувчиси, 14 ёшли Ф.Т. 3-қаватда жойлашган уйининг дераза ойнаси олдида мобиль телефони орқали ўзини расмга (селфи) тушираётган вақтида эҳтиётсизлиги сабаб пастга тушиб кетган. 

Натижада Ф.Т. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top