14:02 / 19.02.2019
7119

Тошкентда ҳовли олиб бериш баҳонасида 160 минг долларга «ухлатган» шахс ушланди

Фото: Fotolia

2018 йил февраль ойида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи З.Ш. Олмазор туманидаги “Олмазор” ресторани олдида таниши Б.И.га Мирзо Улуғбек туманидан ҳовли жой олиб беришини айтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс ундан 160 000 АҚШ долларини олган ва берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Кўрилган чоралар натижасида З.Ш. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top