20:25 / 01.03.2019
11981

Афғонистондаги ҳарбий базага ҳужумда хавфсизлик кучларининг 40 ходими ҳалок бўлди 

Афғонистон жанубидаги Гилманд вилоятида жойлашган ҳарбий базага жангарилар ҳужуми оқибатида хавфсизлик кучларининг камида 40 ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда 215-армия корпуси “Майванд” вакилларига иқтибос келтирган ҳолда TOLO News телеканали маълум қилди.  

Таъкидланишича, ҳужум қайтарилган. Хавфсизлик кучлари 20 жангарини йўқ қилишга муваффақ бўлган.  

Аввалроқ телеканал бир гуруҳ жангарилар ҳарбий базага ҳужум қилганини маълум қилган. Ҳужум 1 март куни эрта тонгда бошланган. Ҳужумда камида 27 жангари, жумладан 7 худкуш иштирок этган. “Пажвак” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳужумни “Толибон” жангарилари амалга оширган.

Top