16:37 / 14.03.2019
7246

Марат Бикмаевнинг голи ОЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи бўлишга номзод бўлди

Ўтган ҳафта «Локомотив» сардори Ислом Тўхтахўжаевнинг «Ал Ваҳда»га урган голи Осиё Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилганди. Бу ҳафтада яна бир ўзбекистонлик футболчи ОЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи муаллифига айланиши мумкин.

«Пахтакор» ҳужумчиси Марат Бикмаевнинг «Ал Аҳлий» дарвозасига жарима зарбасидан урган голи Осиё Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голи бўлишга номзодлар қаторига киритилди.

ОФК сайтида ўтказилаётган сўровномада Бикмаевнинг голидан ташқари «Ал Завра» футболчиси Аъло Аббоснинг «Ал Васл» дарвозасига урган голи, «Ал Ваҳда» футболчиси Исмоил Матарнинг «Ал Иттиҳод» дарвозасига урган голи ва «Шандон Лунэн» футболчиси Шо Итонинг «Кашима Антлерс»га урган голлари ҳам киритилган. Ҳозирча 1 475 киши қатнашган сўровномада Марат Бикмаевнинг голи 32% овоз тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда.

Top