21:48 / 27.03.2019
9059

Россия Қирғизистонга беғараз молиявий ёрдам сифатида 30 миллион доллар ажратди

Россия ҳукумати Қирғизистонга беғараз молиявий ёрдам сифатида 30 миллион доллар маблағ ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

«Яқинда, март ойида Россия ҳукумати қирғизистонликлар илтимосига кўра Қирғизистон давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун беғараз молиявий ёрдам сифатида 30 миллион доллар маблағ ажратишга қарор қилди», — деди Ушаков.

Молиявий ёрдам билан биргаликда Россия компаниялари Қирғизистон иқтисодиётига 1,6 миллиард долларга яқин сармоя киритади. 

Ўтган йилнинг февралида Россия президенти Владимир Путин Қирғизистоннинг 240 миллион доллар миқдоридаги қарзидан кечиш тўғрисидаги протоколни ратификация қилганди.  

Top