19:16 / 02.04.2019
25924

Бокс терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби маълум. Мелиқўзиев ва Латипов таркибдан четда қолди

16-27 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу турнирда иштирок этадиган таркибини маълум қилди.

Осиё чемпионати совриндорлари 7-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Жаҳон чемпионатида эса олимпиада йўлланмалари ўйналади.

«Таъкидлаш жоиз, Осиё чемпионатида боксчилар медаллар билан бирга жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бериладиган йўлланмалар учун ҳам кураш олиб боришади. Жаҳон чемпионати эса, ўз навбатида Олимпия ўйинлари лицензиялари ўйналадиган мусобақа ҳисобланади. Шу боис, мамлакат федерацияси мутасаддилари ва терма жамоа мураббийлари Бангкокка жўнаб кетадиган таркибни шакллантиришда барча вазн тоифалари бўйича 1-рақамли спортчиларни, яъни Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритиш учун асосий даъвогар чарм қўлқоп усталарини саралаб олишга эътибор қаратишди», дейилади хабарда.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон терма жамоаси янгиланган таркиб билан халқаро мусобақага йўл олмоқда. Мураббийлар терма жамоанинг доимий аъзолари Иқболжон Холдоров (-69 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-81 кг) ва Жасурбек Латипов (-52 кг) каби спортчилар ўрнига Шукуржон Раҳимов ва Дилшодбек Рўзматов каби янги номларни таркибга жалб этишган.

Эркаклар:
– 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
– 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов (1993)
– 56 кг: Миразиз Мирзахалилов (1995)
– 60 кг: Шукуржон Раҳимов (1995)
– 64 кг: Шунқор Абдурасулов (1998)
– 69 кг: Бобо-Усмон Батуров (1994)
– 75 кг: Исроил Мадримов (1995)
– 81 кг: Дилшодбек Рўзматов
– 91 кг Санжар Турсунов (1998)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (1994)

Аёллар:
– 48 кг: Фотима Турсунбоева
– 51 кг: Фарангиз Ҳошимова
– 54 кг: Турсуной Раҳимова
– 57 кг: Ёдгорой Мирзаева 
– 60 кг: Райхона Қодирова
– 64 кг: Мафтуна Мелиева 
– 69 кг: Шаҳноза Юнусова
– 75 кг: Мавлуда Мавлонова 
– 81 кг: Эъзоза Мелиева 

Бош мураббий: Марат Қурбонов
Мураббий: Раҳматжон Рўзиохунов
Мураббий: Тўлқин Қиличев.

Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Озарбайжон пойтахти Бокуда «Буюк ипак йўли» номли халқаро мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси 13 нафар спортчи билан иштирок этди ва 3та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни олишди. 10дан ортиқ жамоа иштирок этган бу турнирда биринчи ўринни Озарбойжон, учинчи ўринни Қозоғистон эгаллади.

Top