13:59 / 19.04.2019
4248

Ўзига тегишли бўлмаган дўконни сотиш баҳонасида фирибгарлик қилган шахс ушланди

2019 йил 14 апрель куни Тошкент шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил октябрь ойида Учтепа туманида яшовчи В.Х. Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида фуқаро С.Қ.га ўзига тегишли бўлмаган “Чилонзор буюм савдо комплекси”да жойлашган дўконни сотишини айтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳужжатларда бу шахс алдов йўли билан ундан 40 000 АҚШ долларини олиб кетганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, В.Х. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top