09:37 / 02.05.2019
17228

ТИВ Петербургда Ўзбекистон фуқаросининг икки ёшли ўғли билан юз берган воқеага ойдинлик киритди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти махсус ахборот билан чиқди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилган.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, васийлик органлари қарорига биноан икки яшар ўғли болалар касалхонасига берилган мамлакатимиз фуқароси М.Ж. 2019-йилнинг 29 апрель куни бош консулхонага таклиф этилган.

Ўтказилган музокаралар ва зарур консуллик ҳаракатларидан сўнг бола қонуний вакилга топширилган.

Хабарда айтилишича, бола 5 май куни онасининг синглиси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга учиб кетади.

Top