18:41 / 02.05.2019
10213

Тошкент вилоятида талаба бошқарувидаги машина ЙТҲ содир этди. Бир киши ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

Куни кеча соат 20:40ларда Тошкент вилояти Пискент туманидан ўтувчи 4Р20 “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлининг 17-км.да ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган, Тошкент давлат педагогика университетининг 4-босқич талабаси Т.У “Нексия” русумли автоуловда Бекобод шаҳри томонга кетаётиб, чапга бурилиш ҳаракатини амалга ошираётган вақтида ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда асосий йўлда келаётган ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган И.Б бошқарувида бўлган “Лабо” русумли автоулов билан тўқнашув содир этган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Лабо” русумли автомобили ҳайдовчиси, 1993 йилда туғилган И.Б. олган тан жароҳатлари натижасида Пискент тумани жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Top