00:52 / 04.05.2019
23661

Пентагон Эрон томонидан 5 та хавфни маълум қилди 

Фото: CC BY-SA 2.0 / David B. Gleason / The Pentagon

Вашингтонда жойлашган Янги американча хавфсизлик маркази (Center for a New American Security) Яқин Шарқдаги жорий таҳдидлар ва АҚШнинг бу минтақадаги устувор вазифаларига бағишланган форум ўтказди.

Форумда АҚШ мудофаа вазирининг Яқин Шарқ бўйича ёрдамчиси ўринбосари Мик П. Малрой чиқиш қилиб, ўз нутқининг катта қисмини Эронга бағишлаган.

Малройнинг айтишича, Эрон 5 та соҳада хавф солади. Унинг таъкидлашича, биринчидан Эрон томонидан ядро қуролига эга бўлиш хавфи. “Бизда буни бартараф этиш бўйича режа бор ва президент бунга йўл қўймасликка қатъий истакни билдирган”, деб айтган Малрой. 

Иккинчидан, Яқин Шарқда денгиздаги хавфсизликка таҳдид. Бу таҳдидга қарши кураш БАА ва Эрон орасида жойлашган Ҳурмуз бўғозида хавфсиз ва очиқ кемачиликни таъминлашни ўз ичига олади.

Пентагон вакилининг фикрича, Эрон томонидан солинувчи учинчи хавф Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати, ҳусийлар ва Ироқдаги “Ҳашд аш-Шаъбий” ташкилотини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади. 

Малройнинг таъкидлашича, баллистик ракеталар 4-хавф ҳисобланади. Эронда ишлаб чиқарилган ракеталар ҳусийлар томонидан Яманда Саудия Арабистонига қарши қўлланади, бу замонавий қуролнинг Исроил билан чегарада борлиги ҳам хавотир уйғотади. 

Пентагон амалдори 5-хавф сифатида кибертеррорчиликни қайд қилиб ўтган.

Яқинда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф The Independent британ нашрига берган интервьюсида Эрон ва АҚШ ўртасида уруш содир бўлиши даргумонлигини, бироқ ҳарбий ихтилоф тасодифий ҳодисаларга айланиши мумкинлигини айтган.  

Top