13:46 / 08.05.2019
26435

Тошкент вилоятида руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи шахс устанинг умрига зомин бўлди

Иллюстратив фото

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида мудҳиш ҳодиса юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Жорий йил 6 майга ўтар кечаси Зангиота туманида яшовчи, руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи 39 ёшли Ш.И. маст ҳолда “Чортоқ” маҳалласи Янгиҳаёт 4-тор кўчаси рақамсиз уйда ўзаро жанжал сабаб шу уйда таъмирлаш ишларини олиб бораётган устани, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшаган 57 ёшли Р.Ш.нинг юзи ва танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказган.

Р.Ш. олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Ш.И. ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top