14:03 / 10.05.2019
2578

«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва Ўзбекистон чемпионати мусобақаларининг республика босқичига тайёргарлик кўрилмоқда

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Республикамизда умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Ёш ёнғин ўчирувчи” ва “Ўзбекистон Республикаси чемпионати” мусобақаларининг республика босқичига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Мазкур мусобақанинг биринчи босқичи жорий йилнинг 1-15 апрель кунлари туман-шаҳар миқёсида ҳар бир умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилиб, ушбу босқичда ўқувчилар орасидан умумий жисмоний тайёргарлик бўйича энг яхши натижаларни кўрсатганлар аниқланди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, туман-шаҳар терма жамоаси шакллантирилди ва иккинчи, яъни вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма олдилар.

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Мусобақанинг иккинчи босқичи 1-18 май кунлари назарий шартга кўра иштирокчиларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича билим савиялари тест синовлари асосида ҳамда амалий шартларга кўра «100 метрга тўсиқлар оша югуриш», «Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш» ҳамда «Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» турлари бўйича ўтказилиб келинмоқда. Ушбу босқичда ҳам ғолиб ва совриндорлар медал, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланмоқдалар ҳамда вилоят терма жамоаси шакллантирилиб, учинчи, яъни республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма оладилар.

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Спорт мусобақасининг республика босқичи 30 майдан 2 июнга қадар Жиззах шаҳрида ўтказилади. 31 май куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилади.

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

 

Top