14:22 / 17.05.2019
12448

Афғонистонда англашилмовчилик туфайли берилган авиазарба натижасида 17 полициячи ҳалок бўлди

Фото: Ahmad Masood/Reuters

Афғонистон ҳукумати Ғилминд вилоятида “Толибон” ҳаракатига қарши олиб борилган жанглар вақтида англашилмовчилик сабабли берилган авиазарба оқибатида 17 полициячи ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, яна 14 нафар полициячи жароҳат олган. 

Авиазарбани ким - Афғонистон ҲҲК ёки Америка коалицияси амалга оширгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Вилоят губернатори воқеа юзасидан суриштирув бошланганини маълум қилди.

Top