10:05 / 23.05.2019
18378

МТРК раисининг собиқ ўринбосари Бош вазир қабулхоналари котибияти мудири этиб тайинланди

Ҳукумат қарори билан Ғолибшер Мелибоевич Зиёев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Ғолибшер Мелибоевич Зиёев
Фото: Uztelecom

Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари бўйича президент фармони 2019 йил 14 май куни қабул қилинди. 

Тадбиркорларни ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш қабулхоналар фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Маълумот учун: Ғолибшер Зиёев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 

Мавзуга оид
Top