16:00 / 26.05.2019
12114

Эрон Форс кўрфази давлатларига ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома тузишни таклиф қилди

Фото: REUTERS

Теҳрон Форс кўрфази давлатлари билан барқарор муносабатлар ўрнатишга уринмоқда ва улар билан ҳужум қилмаслик тўғрисида пакт имзолашга тайёр. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф маълум қилди, деб хабар берди Al-Arabiya телеканали.

Шу билан бирга, Зариф Эрон "ҳар қандай иқтисодий ёки ҳарбий тажовузга қаршилик қилишини" билдирди.

Ўз навбатида Бағдод Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги инқирозда воситачи сифатида қатнашишга тайёрлигини маълум қилди.

"Эронни иқтисодий қамал қилиш бефойда. Биз Вашингтоннинг бир томонлама қадамларини инкор қиламиз, ён қўшнимиз Эрон билан бирга бўламиз ва икки давлат ўртасида воситачилик қиламиз", деди Ироқ ташқи ишлар вазири Муҳаммад ал Ҳаким.

Эслатиб ўтамиз, Бағдодда 26 май куни Эрон ва Ироқ ташқи ишлар вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Top