16:05 / 03.06.2019
4046

«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва Ўзбекистон Республикаси IХ чемпионати мусобақаларининг ғолиблари аниқланди

«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва Ўзбекистон Республикаси IХ чемпионати мусобақаларининг ғолиблари аниқланди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Ёш ёнғин ўчирувчи» мусобақаси бўйича:

«Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 3-қаватига кўтарилиш» тури бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-, Тошкент вилояти терма жамоаси 2- ҳамда Қашқадарё вилояти терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.

«Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» тури бўйича бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-, Андижон вилояти терма жамоаси 2- ва Хоразм вилояти терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

«100 метрга тўсиқлар оша югуриш» тури бўйича Андижон вилояти терма жамоаси 1-ўринни, Наманган вилояти терма жамоаси 2-ўринни ҳамда Жиззах вилояти терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Назарий шартларга кўра, «Ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид тест синовлари» тури бўйича Бухоро вилояти терма жамоаси 1-, Сирдарё вилояти терма жамоаси 2- ҳамда Тошкент шаҳар терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Якуний натижаларга кўра, ҳар бир жамоа иштирокчиларининг кўрсатган натижалари ва тест синовларидан тўплаган баллари умумлаштирилиб, барча турлар бўйича умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринга, Андижон вилояти терма жамоаси 2-ўринга ҳамда Сирдарё вилояти терма жамоаси 3-ўринга сазовор бўлди.

Умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси чемпионати»да мусобақаси бўйича:

«Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 2-қаватига кўтарилиш» тури бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринни, Қашқадарё вилояти терма жамоаси 2-ўринни ҳамда Навоий вилояти терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.

«Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» тури бўйича бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-, Навоий вилояти терма жамоаси 2- ҳамда Сурхондарё вилояти терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

«100 метрга тўсиқлар оша югуриш» тури бўйича Навоий вилояти терма жамоаси 1-, Бухоро вилояти терма жамоаси 2- ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Якуний натижаларга кўра, ҳар бир жамоа иштирокчиларининг кўрсатган натижалари бўйича тўплаган баллари умумлаштирилиб, барча турлар бўйича умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринга, Навоий вилояти терма жамоаси 2-ўринга ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Ҳудудлардан ташриф буюрган қизлар терма жамоалари ўртасида «Ёш ёнғин ўчирувчи» мусобақаси бўйича:

«Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 2-қаватига кўтарилиш» тури бўйича Тошкент вилояти терма жамоаси 1-, Сирдарё вилояти терма жамоаси 2- ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.

«Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» тури бўйича бўйича Навоий вилояти терма жамоаси 1-, Сирдарё вилояти терма жамоаси 2- ҳамда Сурхондарё вилояти терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

«100 метрга тўсиқлар оша югуриш» тури бўйича Сирдарё вилояти терма жамоаси 1-ўринни, Навоий вилояти терма жамоаси 2-ўринни ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Барча ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Top