22:08 / 08.06.2019
4874

Қозоғистон президенти сайловини ташкиллаштириш ишларига 23 млн долларга яқин маблағ сарфланди

Қозоғистон президенти сайловини ташкиллаштириш ишларига 9,4 млрд тенге маблағ сарфланди. Бу ҳақда Қозоғистон МСК котиби Сабила Мустафина маълум қилди.

"Мазкур сайлов кампаниясининг умумий бюджети 9,4 млрд тенге. Бу 23 млн долларга яқин", - деди у.

Шанба куни Қозоғистонда осойишталик куни ҳукм сурди: президент лавозимига номзодларни ҳар қандай усулда ташвиқот қилиш тақиқланди. Бу тақиқ овоз бериш куни ҳам амал қилади. 

Қозоғистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайлов 9 июнь куни бўлиб ўтади. Давлат раҳбари лавозимига етти номзод, жумладан, амалдаги президент Қосим-Жомарт Токаев даъвогарлик қилмоқда. 

Top