19:15 / 12.06.2019
5668

МБ: 5 ой давомида банкоматлардан 8 трлн. сўм нақд пул ечиб олинган

Бугун, 12 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутасаддилари иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда маълум қилинишича, 2019 йилнинг ўтган 5 ойи давомида мижозлар томонидан банкоматлардан 8 трлн. сўмдан ортиқ миқдордаги нақд маблағ ечиб олинган. Ҳозирги кунда республика бўйлаб 1977 банкомат ишлаб турибди, йил бошидан буён улар сони 777тага ошган ва шулардан 576таси вилоятларда ўрнатилган.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқуловнинг маълум қилишича, ўтган уч йилнинг айнан май ойи таҳлил қилинганида 2017 йил май ойи банклардаги нақд кирим-чиқим миқдори 5 трлн. сўмни, 2018 йилнинг май ойида бу кўрсаткич 12 трлн. сўмни, 2019 йилнинг май ойига келиб эса 21,4 трлн. сўмни ташкил қилган. Яъни уч йил давомида бу кўрсаткич тўрт баробардан кўпроққа ўсган.

Top