00:39 / 21.06.2019
10780

Чусовитина 44 ёшлик таваллуд айёмида халқаро турнирнинг кумуш медалини қўлга киритди

Фото: Instagram /oksana2016

Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Жанубий Кореянинг Чежу шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўтаётган Korea Cup халқаро турнирида кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилди. 

Чусовитина ўз туғилган куни 19 июнда таянч сакраш мусобақаларида 14550 бални қўлга киритиб, кумуш медал соҳибасига айланди. Олтин медал Жанубий Корея вакили Ё Сонг Жонгга, “бронза” эса мексикалик Алекса Маренога насиб қилди.

Тиним билмас Чусовитина жорий октябрда Германиянинг Штутгартида ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни режалаштирган.

Top