17:45 / 24.06.2019
14356

Човушўғли Туркия АҚШ таҳдидларига қарамасдан С-400 мажмуаларига эга бўлганини айтди

Фото: Станислав Красильников/ТАСС

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли Анқара Вашингтон томонидан таҳдидлар бўлганига қарамасдан, Россиянинг С-400 зенит ракета мажмуаларига эга бўлганини билдирди.

"Биз АҚШнинг баёнотларига қарамасдан ва санкциялар бўйича қандай қарор қабул қилинишидан қатъи назар, С-400’га эга бўлдик. Ҳозирда Туркияга С-400 етказиб бериш масаласи муҳокама қилинмоқда. Биз бу тизимдан воз кечмаймиз", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради NTV телеканали.

Човушўғлининг сўзларига кўра, ҳеч бир давлатнинг "Туркияга бирор-бир буйруқ беришга ҳаққи йўқ".

АҚШ Туркиянинг С-400’ларни сотиб олишига қарши чиқмоқда ва Анқарага санкциялар солиш билан таҳдид қилмоқда. Туркия ўз навбатида мажмуалар АҚШга хавф солмаслигини ва Анқара уларни сотиб олишдан воз кечмаслигини айтиб келади.

Шартномага кўра, Россия Туркияга тўртта С-400 дивизионини етказиб беради. Шартнома қиймати 2,5 млрд долларни ташкил қилади.

Top