00:00 / 25.06.2019
4837

Марказий Осиё инсон ҳуқуқлари вакиллари ҳамкорлик «Йўл харитаси»ни қабул қилишди  

ФОТО: Динара Чиркова

Марказий Осиё мамлакатлари омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро институтлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган «Йўл харитаси» ни қабул қилишди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 
24 июнь куни Тошкент шаҳрида шаҳрида Марказий Осиё мамлакатларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий муассасалари минтақавий маслаҳатлашув  тадбири бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва мезбон давлат —  Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллар ҳамда халқаро экспертлар иштирок  этишди. 

ФОТО: Динара Чиркова

Истанбул ва Олмаота шаҳарларида лойиҳаси ишлаб чиқилган «Йўл харита» ваниҳоят Тошкент шаҳрида қабул қилинди. Бу минтақа мамлакатлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ташкилий-ҳуқуқий тажриба алмашиш учун платформалар яратишни, шу жумладан, халқаро форумлар доирасида тадбирлар ўтказишни, босма ва интернет-ресурслар яратишни ўз ичига олади.  

«Шу жумладан, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, меҳнат мигрантлари ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий маданиятни ошириш, қийноқларнинг олдини олиш ва БМТ органларининг тавсияларини бажариш бўйича ишларни ташкил этишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш режалаштирилган», — дейилади расмий ахборотда.

Минтақавий маслаҳатлашувларнинг иккинчи куни иштирокчилар БМТ барқарор ривожланиш мақсадларини бажаришнинг боришини муҳокама қилиш ва миллий даражада уларнинг ижросини мониторинг қилиш юзасидан тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилишади.

Top