11:35 / 03.07.2019
12237

Андижондаги 4та қўшни уйда ёнғин содир бўлди, воқеа жойига 8та ёнғин ўчириш бўлинмаси чиққан

2019 йилнинг 1 июль куни 15:57да Андижон шаҳри Ёнғин хавфсизлиги бўлими диспетчерлик хизматига “Шўрбулоқ” МФЙда жойлашган 4та уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Фото: dyxx.uz

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, воқеа жойига етиб борган 8 та ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган ҳамда ёнғинда фуқароларни тан жароҳати олишларига ва ҳалок бўлишларига йўл қўйилмаган.

Фото: dyxx.uz

Ёнғин оқибатида Ўзбекистон кўчасидаги 6-уйнинг 170 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда ушбу кўчада жойлашган 5-уйнинг 10 кв.метр, 7-уйнинг 10 кв.метр ва 4-уйнинг 15 кв.метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. 

Фото: dyxx.uz

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Top