15:02 / 12.07.2019
41330

Тошкентдаги қурилиш майдончасида автокран ҳайдовчиси электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди

2019 йил 12 июль куни соат 11:49да, Сергели тумани, 8-сонли қурилиш участкасида автокран ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 12:00да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:34 да ўчирилган. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин автокран ўқини (стрела) юқори кучланишдаги электр симларга тегиши оқибатида содир бўлган, деб тахмин этилмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Электр жароҳати оқибатида автокран ҳайдовчиси вафот этган. 

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимлари, шунингдек фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраган.

Top